Жамият | 08:18 / 19.07.2016
7447
1 дақиқада ўқилади

Польшадаги пляжда тўнғиз саросима келтириб чиқарди

Польша денгиз бўйидаги пляжлардан бирида тўнғиз дам олаётганлар орасида ҳақиқий саросима келтириб чиқарди. 

Одамлар билан тўла қумли соҳилда сув ичидан тўсатдан ҳақиқий ёввойи тўнғиз пайдо бўлди. 

Гувоҳлар бу ҳолатни видеога олишди. Видеодан кўринишича, ҳали ёш бўлган тўнғиз одамларга орасига тушиб ўзини асабий тута бошлаган. Бироқ бу унга уни тутмоқчи бўлган бир нечта катта ёшдаги эркакларни ағдаришига халақит қилмади. 

Охир-оқибат, тўнғиз одамлар орасидан йўл топиб, ўрмонга қочиб кетган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид