Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия енгил атлетлари Олимпиада – 2016да қатнашмайди
Спорт ҳакамлик суди (СAS) Россия Олимпия қўмитаси ва 68 нафар енгил атлетикачиларнинг Халқаро енгил атлетика федерациялар уюшмаси (IAAF) қарори юзасидан берган апелляциясини рад этди, деб хабар қилмоқда СAS сайти. Шундай қилиб, улар Рио–2016 ўйинларида Россия шаънини ҳимоя қила олишмайди.
Аввалроқ, IAAF россиялик енгил атлетикачиларнинг аризаларини рад этган, биргина узунликка сакраш бўйича Дарья Клишинага рухсат берганди.
«CAS Россия Олимпия қўмитаси ва 68 нафар россиялик спортчининг мурожаатини рад этди», — дейилади суд қарорида.
Олимпия ўйинлари 2016 йил 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:25 / 01.11.2019
Токио олимпиадасига жами 135та йўлланма қўлга киритиш режалаштирилган — МОҚ
22:54 / 26.09.2019
Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси номи ва логотипи ўзгаради
20:20 / 28.02.2018
Россия Олимпия қўмитасининг Халқаро олимпия қўмитасидаги аъзолиги тикланди
00:46 / 09.12.2016