Фан-техника | 18:32 / 03.08.2016
9463
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги қип-қизил «тойчоқ»лар тўқнашуви

Хитойда Range Rover Evoque автомобили ўзининг деярли нусхаси бўлган Landwind X7 машинасига урилиб кетди. Бу ҳақида CarNewsChina.com хабар берди. 


Портал маълумотларига кўра, Чунцин шаҳрида деярли бир хил дизайнга эга бўлган икки қизил қизил рангли автомобиль иштирокида кичик ЙТҲ содир бўлган. 


Машиналар у қадар катта зарар кўрмаган. Воқеа рўй берган жойга етиб келган полиция йўл-транспорт ҳодисасида Landwind X7 ҳайдовчисининг айбдорлигини аниқлаб, унга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилди.  
 
Манбага кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган Range Rover Evoque маҳаллий бозорда тахминан 68 минг доллар нархда сотилади, Landwind X7 эса – 19,6 минг доллар. Бу Landwind’нинг энг харидорталаб модели ҳисобланади (у Jiangling Motors ва Changan Auto’га қарашли), унинг сотуви бренд умумий савдосининг 70 фоизини ташкил қилади. 

Мавзуга оид