Хитойлик ишсиз аёл жаҳл устида 22 банкоматни синдирди
Сяньян шаҳрида (Шэньси провинцияси) ўзига муносиб иш топа олмаган ХХР фуқароси жаҳл устида 22та банкоматни ғишт ва ёғоч таёқ билан уриб синдирди. Бу ҳақида Sina портали хабар берди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 31 июлдан бир неча банкдан номаълум аёл уларнинг банкоматларини синдираётгани ҳақида шикоятлар келиб тушган. Банкоматлардаги видеокузатув камера тасмалари ёрдамида уларни аёл киши ғишт ва таёқ билан синдиргани аниқланди. Барча видеотасмаларда аёл банкомат ёнига келиб, бир неча сония давомида уларга зарб берган, кейин эса яширинган.
Тергов-қидирув ишлари давомида 5 август куни гумондор шахсни қўлга олишга муваффақ бўлинди. Бу Ли фамилияли аёл бўлиб, у Сяньянга қўшни Ганьсу провинциясидаги Цинъян шаҳридан келган. Унинг сўзларига кўра, эри билан ажрашиб, бу ерга келган аёл ўзига муносиб иш топа олмаган. Бундан жаҳли чиққан аёл ўз аламини банкоматлардан олган. Унинг ҳаракатлари натижасида кўрилган зиён 87,3 минг долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
08:42 / 02.03.2024
Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда
17:09 / 22.02.2024
Банкоматлардан пул ечишдаги комиссия миқдори 1 фоиздан 1,5 фоизга ошгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
14:31 / 25.11.2023
Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ягона видеокузатув тизимини яратишни таклиф қилди
18:06 / 07.11.2023