Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Бу бола орадан 8 йил ўтиб Фелпсни Олимпиадада олтин медалсиз қолдирди
22 карра Олимпия чемпиони бўлмиш америкалик сузувчи Майкл Фелпс Рио-2016 доирасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича олтин медални қўлга кирита олмади.

Бундан аввалги 3 олимпиадада бу масофада ғолибликни ҳеч кимга бермаган Фелпс 12 август куни сингапурли Жозеф Исаак Скулингга ютқазди (50,39). Иккинчи ўринни 3 спортчи бўлиб олди: Майкл Фелпс, венгр Ласло Чех ва жанубий африкалик Чад Ле Клоснинг кўрсаткичлари бир хил бўлди (51,14).
Скулингнинг ғалабасидан кейин нашрлар эътиборни бошқа жиҳатга қаратди: айни вақтда бу йигитча ўз кумири Майкл Фелпс 2008 йилда тушган сурат тарқалмоқда. Улар ўшанда Пекиндаги Олимпия ўйинлари арафсида тасодифан учрашиб қолишган — америкаликлар жамоаси ўшанда турнирга Сингапурда тайёргарлик кўрган. Фелпс шаҳар ташқарисига чиққанида уни 13 ёшли Скулинг учратиб қолган.

Ҳозирда Фелпс 31 ёшда, Скулинг эса 21 ёш.
Сингапур Миллий Олимпия Қўмитаси Жозеф Скулингнинг бу муваффақиятини муносиб рағбатлантиришга қарор қилди ва унга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ажратди.

Мавзуга оид
12:25 / 01.11.2019
Токио олимпиадасига жами 135та йўлланма қўлга киритиш режалаштирилган — МОҚ
17:27 / 01.08.2018
Ўн ёшли сузувчи 23 карра олимпия чемпиони Фелпснинг рекордини янгилади
08:44 / 13.09.2017
Фелпс Макгрегорни яна курашга чорлади
08:46 / 30.08.2017