Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия санкцияларидан етадиган зарарни ҳисоблаб чиқди
ЕИ билан эркин савдо ҳудудига кирганидан сўнг, расмий Москва жорий қилган савдо чекловлари туфайли Украина иқтисодиёти тахминан 1 млрд доллар миқдорида иқтисодий зарар кўради. Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири ўринбосари Наталья Микольская «Апостроф» нашрига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган.
«2016-йил якунларига кўра, Россия томонидан жорий қилинган чоралар туфайли иқтисодиётга 1 млрд доллар атрофида зарар етади», — деган Микольская.
Унинг сўзларига кўра, гап бевосита экспортнинг қисқариши ва ЯИМ ҳажмидаги йўқотишлар ҳақида бормоқда.
«Шу йилнинг беш ойига доир статистик маълумотлар мавжуд. Бизнинг Россияга экспортимиз 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 36,2 фоизга қисқарган. Қозоғистонга юбораётган маҳсулотларимиз ҳажми 46,2 фоизга ёки 136,4 млн долларга камайган», — дея маълум қилган Микольская.
Маълумки, Россия Федерацияси жорий йилнинг бошидан Украинага нисбатан озиқ-овқат эмбаргосини жорий қилди.
Мавзуга оид
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026