Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк британиялик аёл ажрим харажатлари учун тўй кўйлагини сотмоқда
Буюк британиялик аёл ажрим харажатларини тўлаш учун eBay орқали тўй кўйлагини сотувга қўйди. Бу ҳақида WGN хабар берди.
"Собиқ эрим қолдирган ажрим харажатларини тўлаш зарурати юзасидан тўй кўйлагимни сотувга қўяман", - дейилади эълонда.
Аёл кўйлакнинг жуда яхши сақланганлигини қўшимча қилган. Бироқ "хиёнат исини чиқариб ташлаш учун" уни кимёвий тозалаб юбориш керак.
"Агар сизга ёқимсиз хотиралар ва барбод бўлган умидлар билан боғлиқ кўйлак керак бўлса, у ҳолда уни харид қилинг", - деб ёзади аёл.
Ҳозирги вақтда кўйлакнинг баҳоси деярли - 66 минг фунт.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026