17:58 / 21.08.2016
12246

Эркин кураш. Магомед Ибрагимов нигериялик рақибига имконият қолдирмасдан чорак финалга чиқди

Рио—2016 Олимпиадасининг эркин кураш спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Магомед Ибрагимов нимчорак финалда осонлик билан ғалабага эришди.

Нигериялик Сосо Тамарау билан беллашган Ибрагимов 13:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди.

Энди унинг навбатдаги рақиби озарбайжонлик Кетағ Газимов бўлади.

Top