Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилма Руссефф Бразилия президенти лавозимини ўз ихтиёрича тарк этмаслигини маълум қилди
Бразилия президенти лавозимидан вақтинчалик четлатилган Дилма Руссефф истеъфога ўз ихтиёрича кетмаслигини маълум қилди.
"Менда истеъфога кетишга заррача истак йўқ. Мен сиёсий рақибларимга бундай совға қилмайман", деб айтди Руссефф.
Аввалроқ Руссефф ўз мандатини сақлаб қолишга курашишини айтганди. "Мени ўз ихтиёримча лавозимимдан кетиш ҳақида сўрашди, кўндиришга ҳаракат қилишди ва ҳаттоки босим ўтказишди. Бироқ мен буни ҳеч қачон қилмайман, биласизми нега? Чунки менга халқ 54 млн овоз берган", деб айтганди Руссефф Сан-Паулуда тарафдорлари билан учрашувда.
10 августда Бразилия парламенти юқори палатаси – Федерал сенат Руссефнинг импичменти жараёни давом эттирилиши учун овоз берганди.
Импичментнинг якуний босқичи 25 августда бошланади.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026