Жаҳон | 16:37 / 23.08.2016
10485
1 дақиқада ўқилади

Клинтон соғлиги борасидаги миш-мишларга жавоб қайтарди (Видео)

АҚШ президентлиги учун сайловда Демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон ABC телеканалидаги жонли эфирда бодринг банкасини очиб, соғлиғи ёмонлиги тўғрисидаги хабарлар ёлғонлигини кўрсатиб берди.

Клинтон бошловчининг саломатлиги ҳақидаги саволларга ҳазиломуз жавоб қайтарди.

У рақиби  Дональд Трамп ва унинг тарафдорларининг фикрига қарши чиққан. Улар Клинтоннинг соғлиғи билан муаммолари мавжудлигини ва  агарда сайловда ғолиб чиқса, бу унинг Оқ уйдаги тўлақонли ишига ўз таъсирини ўтказишини қайд этишган эди.  

«Менинг томир уришимни текшириб кўринг ва бинойидек эканлигимга ишонч ҳосил қилинг!» — деди у.

Клинтон бошловчи Жимми Киммелнинг таклифини қабул қилган ҳолда тузланган бодринг банкасини очди ва саломатлиги жойидалигини намойиш этди.

Мавзуга оид