Жаҳон | 08:50 / 23.08.2016
8431
1 дақиқада ўқилади

Россия олимпиячилари самолёти Риодан 3,5 соатлик кечикиш билан учди

Россия терма жамоаси спортчилари Рио-де-Жанейродан Москвага учувчи самолётнинг ҳавога кўтарилишини 3,5 соат самолёт ичида кутишларига тўғри келди. Бу ҳақда Россия Олимпия қўмитаси президенти Александр Жуков маълум қилди.

Самолёт бортида синхрон сузиш, гандбол, бадиий гимнастика, эркин кураш, бокс ва замонавий бешкураш мусобақалари ғолиблари бўлган.

Жуков аэропортнинг "олтин рейс" ярим соатлик кечикиш билан учгани ҳақидаги хабарини инкор этди

"Биз 3,5 соатга яқин самолётда кутиб ўтирдик", деб айтди Жуков.

Россиялик чемпионлар 23 августда Шереметьево аэропортида кутиб олинадилар. Дастлаб учрашув Москва вақти билан соат 16:45 га белгиланган эди. Россиялик спортчилар самолёти, шунингдек, Мадридга ёқилғи тўлдириш учун қўниб ўтади.

Мавзуга оид