АҚШнинг Флорида штатида Зика вирусини юқтирганлар сони ортиб бормоқда
Сўнгги кунларда, Флорида штати соғлиқни сақлаш бошқармаси Зика вирусини юқтириш билан боғлиқ бешта ҳолатни аниқлаган. Улардан бири, Пинеллас округида қайд этилган. Шу пайтгача бу ерда, мазкур юқумли касаллик билан хасталанган бемор рўйхатга олинмаган эди. Яна 4 нафари Майами-Дейд округи Винвуд аҳоли пункти фуқаросидир, дея маълум қилган Флорида штати губернатори Рик Скотт.
Умуман, губернаторнинг сўзларига кўра, штат ҳудудида Зика вирусини юқтирганлар сони 42 нафарга етган. Унинг айтишича, касаллик тарқалиш ҳудуди унчалик ҳам катта эмас. Юқумли касаллик асосан, Винвуд ва Майами-Бич ҳудудида кузатилмоқда.
Айни чоғда, штатда Зика вирусининг тарқалишига сабаб бўлувчи чивинлар ва уларнинг личинкаларини йўқотиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. Шу мақсадда пестицидлар ва махсус овлаш ускуналаридан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий ҳукумат аҳолини чивинларни тарқатувчи маҳсулотлар билан бепул таъминламоқда.