Жамият | 14:13 / 25.08.2016
5866
2 дақиқада ўқилади

"Ситибанк"ни эгаллаб олган шахс Москва бўйлаб қидирилаётгани маълум бўлди

Хабарларга кўра, "Ситибанк" идорасини эгаллаб олган тадбиркор Арам Петросян Подмосковья бўйлаб қидирилаётган бўлган. У, бизнеси бўйича собиқ ҳамкорлари ва бир вақтлар полицияда ишлаган аёлдан катта миқдорда қарздор экани ойдинлашган. 

Маълум бўлишича, тадбиркорнинг "Можайское экспериментально-механическое предприятие" МЧЖ бир ярим йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритмаган. "МЭМП-уголь" МЧЖ ходимларининг сўзларига кўра, Петросян атрофдагилардан қарз бўлгани учун, анча вақтдан бери Можайскда кўринмаган. 

Бундан ташқари, Петросян яна бир аёлдан бизнесини ривожлантириш мақсадида 150 минг рубль олиб ҳалигача қайтармаган. 

Эслатиб ўтамиз, 1961-йилда таваллуд топган тадбиркор Арам Петросян Москва шаҳри марказида "Ситибанк" бўлимини эгаллаб олиб, уни портлатиб юбориш билан дағдаға қилган. Бироқ, кўп ўтмай у ҳуқуқ идоралари ходимларига таслим бўлган. Унинг ёнидан топилган сим уланган пакетга туз солингани аниқланган.

Мавзуга оид