Жамият | 11:21 / 02.09.2016
5798
2 дақиқада ўқилади

Киев яқинида юк машинаси велосипедчиларни уриб юборди

Киев вилоятидаги Бровари деган жойда юк машинаси ва 8 велосипедчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда фейсбукда Украина ёшлар ва спорт вазири Игорь Жданов. 

"Броварида мудҳиш фожиа юз берди. Бровари жисмоний тарбия олий таълим муассасасида таҳсил олувчи бир гуруҳ велосипедчилар юк машинаси томонидан уриб кетилди. Бир спортчи ҳалок бўлди, уч нафари шифохонада қолмоқда", деб ёзди вазир. 

Ждановнинг айтишича, у воқеани Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ва Киев маъмурияти раиси биринчи ўринбосари Льев Парцхаладзе билан муҳокама қилган.

"Менинг топшириғим билан воқеа жойига биринчи ўринбосарим Игорь Гоцул ҳам жўнади. Мен бу ишнинг адолатли тергов қилиниши ва айбдорларнинг жавобгарликка тортилишини истайман", деб айтди Жданов.

Украина спорт, ички ишлар вазирликлари ҳамда Киев вилояти ҳукумати йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини тергов қилиш учун махсус комиссия тузди.

Мавзуга оид