Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка ҳарбийлари Ироқдаги ҳарбий режаларини ошкор қилди
ИШИД террорчи гуруҳи назорати остида қолаётган Ироқнинг Мосул шаҳрига шу йилнинг октябрь ойида ҳужум қилинади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрига ИШИДга қарши АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияси бирлашган кучлари қўмондони генерал-лейтенант Стивен Таунсенд маълум қилган.
«Биз, қақшатгич, узоққа чўзилувчи ва мураккаб жангга ҳозирлик кўряпмиз. (...) Аслида мен қамални назарда тутяпман», — деган қўмондон, жанговар амалиёт жуда хавфли бўлишини эътироф этар экан.
Қўшма Штатлар маҳаллий ҳарбийларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ироққа 400 нафар ҳарбий хизматчисини сафарбар этган. Умуман, Ироқда 5 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий аскарлар фаолият кўрсатаяпти.
Таунсенднинг сўзларига кўра, ҳозирда Мосулда ИШИДнинг 3 мингдан 4,5 минггача жангариси мавжуд. Уларнинг учдан бири таслим бўлишни хоҳламайди. Генералнинг таъкидлашича, айрим террорчилар ўзлари билан иккита: Ироқ ва ИШИД байроғини олиб юришади ҳамда вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳаётини сақлаб қолиш учун керакли байроқни кўтариши мумкин.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026