17:45 / 09.09.2016
8357

«Евровидение-2017» қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Украинанинг «Евровидение-2017» ташкилий қўмитаси танловнинг Киевда ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида 9 сентябрда «112 Украина» телеканали хабар берди

Пойтахт 19 овоз тўплади, Одесса - 2, бир киши эса бетараф. Днепропетровск ҳеч қанча овоз олмади. 

Шунингдек тадбирни ўтказиш жойи ҳам маълум қилинди - Днепрнинг чап қирғоғидаги Халқаро кўргазма маркази. Марказ олдиндан қайта таъмирланади. "Овоз ёзиш техникалари янгиланиши шарт. У тахминан 12-14 минг томошабинни сиғдира олиши керак. Атрофдаги ландшафт дизайни ҳам жиҳозланиши лозим", - дея таъкидлади Украина Маданият вазири Евгений Нищук.

Мусиқий танловнинг ўтказилишига тайёргарлик кўриш учун камида 15 миллион евро сарфланади. 

«Евровидение-2017» ярим финали 9 ва 11 май кунлари, финал эса 13 майда бўлиб ўтади. 

Top