Фан-техника | 07:34 / 16.09.2016
4836
1 дақиқада ўқилади

Fiat Chrysler бутун дунё бўйлаб 1,9 млн машинасини қайтариб олишини маълум қилди

Италия-АҚШ концерни Fiat Chrysler бутун дунё бўйлаб 1,9 млн машинасини қайтариб олишини маълум қилди.  

Маълум қилинишича, компания баъзи аварияларда хавфсизлик ёстиқчаси ва хавфсизлик камари тортгичи ишламай қолиши мумкин бўлган нуқсон сабабли шундай қилишга мажбур бўлмоқда.

Концерн 2010-2014 йилларда ишлаб чиқарилган Chrysler Sebring, Chrysler Cirrus, Chrysler 200, Dodge Caliber, Dodge Avenger, Lancia Flavia, Jeep Patriot ва Jeep Compass моделларини қайтариб олмоқда.

Fiat машиналарнинг қайтариб олиниши бошланиши санасини маълум қилмади. 

 

Мавзуга оид