Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Су-24 самолётларини Ҳалабдаги гуманитар карвонга ҳужум қилишда гумон қилмоқда
© Reuters
Америка маъмурияти мулозимларининг Reuters агентлигига маълум қилишларича, Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги инсонпарварлик юклари олиб кетаётган автокарвонни Россиянинг Су-24 самолётлари бомбардимон қилган. АҚШ томони ўз разведка маълумотларига асосланиб шундай фикрни илгари сурмоқда.
Унга кўра, гўё иккита Су-24 самолёти 19 сентябрь, душанба куни автокарвон бомбардимон қилинган вақтда Сурия осмонида бўлган. Бу ҳолат, ҳодисада Россия айбдор, деган хулосага асос бўлиши мумкин, деб қўшимча қилган манба.
Шу билан бирга, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Бен Родснинг айтишича, маъмурият «йирик гуманитар фожиа»да Россияни айбдор деб билади. Бироқ, у ҳужумни Россия самолётлари амалга оширганини бевосита тилга олмаган.
Россия раҳбарияти ўз навбатида автокарвонга ҳаводан ҳужум уюштирилганини рад этмоқда. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, карвон бевосита қуруқликда ёна бошлаган.
Шунингдек, расмий Москва разведка маълумотини тақдим этган «Оқ дубулғалилар» ташкилотининг ишончли эканини шубҳа остига қўйиб, у «Жабҳат-ан-Нусра» террорчи ташкилоти билан алоқадорлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
09:49
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
11:45 / 22.04.2026
Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди
23:12 / 21.04.2026