Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда биринчи ген банки очилмоқда
Хитойнинг Гуандун вилояти Шэньчжэнь шаҳрида биринчи миллий ген банки фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда, "Хуаньцю цибао" нашри ёзмоқда. Ҳозирча, ушбу марказ майдони 47,5 минг кв.м.ни ташкил этади. Бу ерда, ирсий маълумотлар базаси ва биологик намуналар омборхонаси жойлашган.
Бироқ, мутахассислар ген банкини кенгайтириб, омборхоналарни катталаштиришни режалаштиришмоқда.
"Биз, Хитой ва балки бутун дунёдаги энг йирик биомаълумотлар марказини ташкил этмоқчимиз. У, тирик табиатга оид маълумотларни қайта ишлаш бўйича Google компаниясининг ўхшаши бўлади", - дея баёнот берган "Хуада" Геномика институти директори Сюй Сюнь.
Ҳозирда, Шэньчжэнь ген банкида 10 млнга яқин биоматериаллар намуналари тўпланган бўлиб, у 60 петабайт ахборотни сақлай олади. Кейинчалик, унинг ҳажмини 500 петабайтгача етказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026