Дунёда бири-биридан чиройли меҳмонхоналар жуда кўп. Шундай бўлса-да, уларнинг баъзилари бошқаларига қараганда кўркамроқдир. CNN соҳил бўйидаги дунёнинг энг гўзал 21 меҳмонхонаси суратларини тўплаб, ажойиб фотожамланма тақдим этди.

Soneva Kiri (Кох Куд, Таиланд). Чангалзор ва океан ўртасида жойлашган 36 вилладан иборат меҳмонхона Таиланднинг энг ҳашаматли ва бетакрор соҳилбўйи масканларидан биридир.

Le Guanahane (Сен-Бартелеми). Бу ҳудудга хос бўлган классик дам олиш маскани. 2 ҳовуз, 2 оқ қумли соҳил ва риф меҳмонлар хизматига шай.

Hotel-Fasano (Рио-де-Жанейро). Рионинг афсонавий Ипонема соҳилларидаги энг ажойиб масканлардан бирида жойлашган ҳашаматли меҳмонхона, шунингдек бу ердаги Морро Доис Ирмаос ҳамда Корковадо тоғлари алоҳида диққатга сазовордир.

Hotel du Palais (Биарриц, Франция). 1855 йилда Напалеон III томонидан турмуш ўртоғи Евгения учун совға сифатида барпо этилган, у ўзининг ҳашаматли декорацияси - мармар ишланмалари, биллур қандиллари, ноёб буюмлари ва қимматбаҳо матолари билан машҳур.

Four Seasons Resort The Biltmore (Калифорния). 22 акр майдонга эга боғда минглаб тропик ўсимликлар ва пальмалар орасида бунёд этилган меҳмонхона.

Intercontinental Danan Sun Peninsula Resort (Дананг, Вьетнам). Ушбу бетакрор меҳмонхонада ҳамма нарса суратга олишга чорлайди гўё - табиат манзараси, ресторанлар, 197та номер ва люкслардан иборат меҳмонхона...

W Barcelona (Барселона, Испания). Елкан шаклидаги меҳмонхона дунёга машҳур меъмор Рикардо Бофилл томонидан ишлаб чиқилган. Барселонанинг энг бетакрор меҳмонхонасидаги 437 хонаси бўлиб, уларга денгиз ва қумларга ҳамоҳанг тарзда оч тилла ҳамда феруза рангларида ишлов берилган.























