Шарлотт полицияси афроамерикаликнинг ўлдирилиши видеосини намойиш этди
Шарлотт шаҳри полицияси ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ўтказган рейд вақтида афроамерикалик Кит Ламонт Скоттнинг отиб ўлдирилиши тасвирланган видеони намойиш этди. Бу ҳақда New York Post хабар берган.
Жамоатчиликка рейд жараёни акс эттирилган видеоёзувлар ҳамда полиция томонидан Скоттнинг ёнидан топилгани иддао қилинаётган пистолет ҳамда марихуана намойиш этилган.
Пайшанба куни шаҳар полицияси бошлиғи Керри Путни Скоттнинг ўлими тасвирлари етарлича асосларсиз намойиш қилинмаслигини билдирганди. Аммо Шимолий Каролина губернатори Пат Маккрори билан келишган ҳолда полиция бу қарорини ўзгартирган.
Матбуот анжумани вақтида Путни айтдики, Скоттда қурол бўлган, аммо бу видеоёзувларда акс этмаган. Унинг айтишича, видео бошқа далиллар билан биргаликда кўриб чиқилиши керак.
43 ёшли афроамерикалик Кит Ламонт Скотт ўтган ҳафтанинг сешанба кунида Шарлоттдаги рейд вақтида отиб ўлдирилди. Полиция талқинига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Скотт уларнинг қуролни топшириш бўйича талабларини бажармаганидан кейин ўт очишга мажбур бўлишган.
Бу вақтда марҳумнинг оила аъзолари у ҳеч қачон қурол олиб юрмаганини таъкидлашган.
Унга ўқ узган полициячи ҳам қора танли эканига урғу қаратилмоқда.
Бу ҳодисадан сўнг Шарлотт аҳолиси кўчаларга чиқиб, намойишлар ўтказа бошлади. Шаҳар ҳукумати комендантлик соати жорий этишга мажбур бўлди ва тартибни сақлаш учун миллий гвардия бўлимлари ёрдамга чақирилди.
Президент Барак Обама намойишчилардан ўз ҳуқуқларини тинч йўл билан талаб қилишни сўради.
Мавзуга оид
21:21 / 30.11.2024
Гуржистон бош вазири норозилик намойишларида европалик сиёсатчилар ва «бешинчи колонна»ни айблади
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:45 / 05.08.2024
Бангладеш бош вазири қочди, намойишчилар унинг қароргоҳини эгаллаган. Асосий маълумотлар
23:09 / 04.08.2024