Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Покистон чегарасида ўт очилиши оқибатида 21 нафар ҳинд аскари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди
Фото: Reuters
Покистон томонининг артиллерия ҳужуми оқибатида Ҳиндистоннинг учта чегара пости йўқ қилинди ва 21 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда 29 сентябрь куни Покистоннинг Dunya News телеканали хабар берган.
Вазиятга нисбатан Ҳиндистон томонининг бирор-бир расмий жавоби бўлгани ҳақида хабар қилинмаган.
29 сентябрь тонгида Покистон армияси матбуот хизмати Кашмир чегарасида ҳинд ҳарбийлари томонидан қуролли ҳужум бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Икки ўртадаги жанглар маҳаллий вақт билан 02:30да бошланган ва 6 соат давом этган. Оқибатда покистонлик 2 нафар аскар ҳалок бўлган.
РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Нью-Дели, ўз навбатида, ўт очишни тўхтатиш режимини бузганлигини инкор этмоқда ва барча айбни Покистондан кўрмоқда.
Мавзуга оид
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026