Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ювентус” 5 дақиқа ичида “Эмполи” дарвозасини уч бор ишғол қилди ва йирик ғалабага эришди
Италия А Сериясининг 7-турида “Ювентус” жамоаси навбатдаги ғалабага эришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозаларга тўп киритилмади.
Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Пауло Дибала “Юве”нинг биринчи голини урган бўлса, кейинчалик Гонсало Ҳигуаин катта саҳнага чиқди. У уч дақиқа ичида икки бор “Эмполи” дарвозасини икки бор ишғол қилди. Шундай қилиб, “Ювентус” навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва пешқадамликни мустаҳкамлади.
“Эмполи” – “Ювентус” 0:3
Голлар: 0:1 – 65 Дибала, 0:2 – 67 Игуаин, 0:3 – 70 Игуаин.
“Эмполи” – Скорупски, Беллуши, Паскуаль, Дзамбелли, Чосич, Тельо (Мчедлидзе, 67), Маури, Крунич (Эль-Хаджи, 73), Кроче, Пуччарелли, Маккароне (Марилунго, 60).
“Ювентус” – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи, Пьянич (Стураро, 82), Хедира (Лемина, 61), Эрнанес, Куадрадо, Ҳигуаин, Дибала (Пьяца, 73).
Огоҳлантиришлар: Эрнанес (50), Паскуаль (62), Маури (69).
Мавзуга оид
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024