Спорт | 08:08 / 07.10.2016
5197
1 дақиқада ўқилади
АҚШ президенти Оқ уйда «Питтсбург» хоккейчиларини қабул қилди
АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда Стэнли кубогининг 2015/16 соҳиби «Питтсбург Пингвинз» хоккейчиларини қабул қилди.
«Сиз менинг президентлик йилларимнинг илк кезларида бу ерга кубок соҳиблари сифатида келган эдингиз, энди кетар чоғимда ҳам ташриф буюрмоқдасиз. Унгача қанча сувлар оқиб кетди. Масалан, 2009 йилда сочларимнинг ранги шайба ранги сингари қора эди, ҳозир эса муз каби оппоқ», — деган президент ҳазиломуз. Бу ҳақда Yahoo Sports ёзмоқда.
АҚШ президенти жамоанинг Сидни Кросби ва Мэттью Мюррей, шунингдек, Карл Хагелин, Ник Бонино ва Фил Кессел сингари хоккейчиларини эътироф этган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024