Жамият | 15:32 / 09.10.2016
10010
1 дақиқада ўқилади

Стивен Спилберг ва Хитой магнати Жек Ма суперкиностудияга асос солишди

Фото: Getty Images

Режиссёр Стивен Спильбергнинг Amblin студияси ва хитойлик миллиардер Жек Манинг Alibaba Pictures кинокомпанияси стратегик ҳамкорлик ҳақида битим имзолашди. Бу ҳамкорлик асосида жаҳон ва Хитой аудиторияси учун кинокартиналар ишлаб чиқарилади ҳамда молиялаштирилади. Бу ҳақида The Hollywood Reporter хабар берди

Манбага кўра, мазкур битим ҳақида Пекиндаги тантанали маросимда эълон қилинган. Янги суперстудия Amblin фильмларининг Хитойда тарғиб қилиниши ҳамда маркетинг билан шуғулланади, Alibaba Pictures эса Спильберг студияси фильмларини молиялаштиради. 

Келишув доирасида Alibaba Pictures компанияси Amblin акцияларининг миноритар пакетига эга бўлади ва директорлар кенгашига ўз вакилини киритади. 

Мавзуга оид