Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ўз ишини бошлади
2016 йил 12 октябрда Ўзбекистон пойтахтида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди.
Ушбу савдо кўргазмаси «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Товар-хом ашё биржаси, «Сифат» маркази ва бошқа идоралар томонидан ташкил этилган.
Мазкур халқаро савдо ярмаркаси «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар залида бўлиб ўтмоқда.
Унинг доирасида, жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари билан ташкил этиладиган конференциялар ва учрашувларда Ўзбекистон ва дунёда пахта етиштириш, савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама этилади ҳамда қатор келишувлар имзоланади.
XII Халқаро ўзбек пахта ярмаркасида иштирок этаётган маҳаллий енгил саноат корхоналари, тўқимачилик, калава-ип ва тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича хорижий ҳамкорлар билан фойдали битимлар имзолаши кутилаяпти. Бундан ташқари, улар жаҳоннинг етакчи экспертлари билан фикр алмашиб, сармоялар ва замонавий янги технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш борасида музокаралар олиб боришади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026