Жаҳон | 12:15 / 14.10.2016
4808
1 дақиқада ўқилади

Нобель тинчлик мукофоти совриндори FARC билан ўт очишни тўхтатиш тартибини йил охиригача узайтирди

Фото: AFP

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос «Колумбия инқилобий қуролли кучлари» (FARC) таркибидаги исёнчиларга қарши ўт очишни тўхтатиш тартибини йил охиригача узайтиришга қарор қилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Сантос ўзаро келишмовчиликни давом эттиришга фаол қарши чиқаётган ёшлар гуруҳи билан учрашгач, мазкур қарорини эълон қилган. 

«Ушбу ёшлар илтимосига биноан, мен мамлакатдаги ўт очишни тўхтатиш тартибини 2016 йил 31 декабргача узайтиришга қарор қилдим», — деган Колумбия раҳбари.

Қайд этилишича, ушбу тартиб кейинчалик яна узайтирилиши мумкин, бироқ Сантос, ўша вақтга келиб, жанговар ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш бўйича якуний қарор қабул қилинишига умид билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, Хуан Сантос FARC исёнчилари билан ўт очишни тўхтатишга эришгани учун 2016 йилги Нобель тинчлик мукофотига муносиб топилган эди. 

Мавзуга оид