Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинга ҳафтадаги иккинчи тўфон ҳамла қилмоқда
18 октябрда Филиппиннинг шимолий Лузон оролларига Haimi (Ҳайми) бўрони етиб келди. Кучли шамол ва сурункали жала қуйиши сабаб тоғли туманларда ер кўчкилари содир бўлиш хавфи тобора ортиб бормоқда, дея хавотир билдиришган метеорологлар.
Хабарларга кўра, яқин 12-24 соат давомида бўрон кучайиб, даҳшатли тўфонга айланиши ва унинг шамол тезлиги соатига 240 кмни ташкил этиши мумкинлиги тахмин қилинаяпти. CNN телеканалининг маълум қилишича, ҳозирда довул кучи 4 даражали деб белгиланган. Бу энг хавфли тоифадан бироз кучсизроқ деганидир.
"Мазкур бўрон жуда кучли бўлгани ва жиддий ёғингарчиликни олиб келиши сабаб, унинг марказига дуч келган ҳудудларда жиддий талофатлар бўлиши аниқ", дейди CNN об-ҳаво мутахассиси Taylor Ward.
Шундан сўнг, Haimi шимоли-ғарб томон ҳаракатланишда давом этиб, 21 октябрь кечга бориб, Хитой соҳилларига етиб келиши айтилмоқда.
"Ҳозирги ҳолатга кўра, тўфон Ҳонг Конг шарқидаги Гуангдонг вилоятига ёпирилади, бироқ унинг йўналиши кутилмаганда ўзгариши мумкин", - дейди Ward.
Таъкидланишича, Haimi (Ҳайми) бир неча кун ичида Филиппинда рўй бераётган иккинчи даҳшатли довулдир. Бундан аввал, Sarika (Сарик) тўфони ҳам Манила шимолидаги архипелагдан ўтиб, Хитойнинг Хайнань оролида кучли ёғингарчиликларга сабаб бўлган эди.
Синхуа агентлигининг хабар қилишича, 17 октбрдан бери Хитойнинг тўфон ҳукм сураётган минтақаларидаги мактаблар ёпилган.
Мавзуга оид
18:29
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026