Жаҳон | 08:03 / 18.10.2016
7763
1 дақиқада ўқилади

Трамп инаугурациясигача Путин билан учрашиш истагини билдирди

Фото: © AP

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп агар у президентлик сайловларида ғолиб бўлса, Россия президенти Владимир Путин билан инаугурациясигача учрашиш истагини билдирди. АҚШнинг янги президенти инаугурацияси 2017 йил 20 январда бўлиб ўтади.

Трамп радиобошловчи Майкл Сэвижга берган интервьюсида у Вашингтон билан Москва ўртасидаги қуролли ихтилофнинг олдини қандай олган бўлиши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди. Интервьюдан парчаларни Politico нашри чоп этди.

"Агар мен 8 ноябрда ютсам, унда янги лавозимда ишни бошлагунимча Путин билан учрашишни истардим. Фикримча, бу ажойиб бўларди", деб миллиардернинг сўзларини келтириб ўтди нашр. 

Нашрнинг таъкидлашича, "Трамп тафсилотларга берилмай, муаммо қисман АҚШнинг ҳозирги маъмурияти Путинга нисбатан жуда ҳурматсизлик қилаётганидан иборатлигини" таъкидлаб ўтди.  

 

Мавзуга оид