Жаҳон | 16:47 / 20.10.2016
8047
1 дақиқада ўқилади

Британия Ла-Маншдан ўтадиган Россия кемасининг «ҳар бир қадамидан» бохабар бўлишга ваъда берди

Фото: © РИА Новости

Буюк Британия Россия кемалари Сурия йўлида Британия соҳилларига яқинлашгани сабаб хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзининг ҳарбий кемаларини Ла-Маншга юборди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Ла-Маншдаги «Россия флотининг ҳар бир қадамини кузатади».

Маълум қилинишича, Россиянинг «Адмирал Кузнецов» кемалари билан ҳажмда бир хил бўлган кемалар каналда аллақачон навбатчилик қилишни бошлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид