Борнхольм оролидаги қазилма ишлари давомида талаба-археолог сирли чизмалар туширилган тош топиб олди. Бу ҳақида The Local нашри хабар берди.
Бронза асри тасвирлари бўйича экспертнинг фикрича, бу чизмалар оролдаги далалар тасвири туширилган харита бўлиши мумкин. У мазкур топилмани эрамиздан 2900-2700 йил аввалги даврга тегишли эканини тахмин қилди.
Шунингдек, мутахассис тошда шу ҳудудда етиштирилувчи ўсимликлар ҳам тасвирланганини қўшимча қилди. Агар бу тахмин ўз тасдиғини топса, топилманинг қадр-қиймати янада ошади.
Бундай хариталар аввал Италияда ҳам топилган, бу эса Скандиванияда топилган илк харита-тошдир.















