Мальта Россия кемаларига ёқилғи қуйиб бермоқчи эмас
Мальта Ташқи ишлар вазири Жорж Велла маълум қилдики, расмий Валлетта мамлакат ҳудудида россияликларнинг кемалари ёқилғи қуйиб олишига рухсат бермайди. Бу ҳақда Times of Malta хабар берган.
Вазирнинг фикрича, Мальта фойда ҳақида эмас, ўз тамойилларига амал қилмоғи зарур.
Шу билан бир вақтда Москва томони Мальтадан кемаларига ёқилғи қуйишга шароит яратиб бериш бўйича сўров йўллаган-йўлламагани аниқ эмас.
Бундан олдинроқ, Россия Мудофаа вазирлиги Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмига йўл олган ҳарбий кемаларини, хусусан «Адмирал Кузнецов» крейсерини ёқилғи билан таъминлаш учун Испанияга сўров юбормагани маълум қилинганди.
Мальта Ўрта Ер денгизининг ўрта қисмида жойлашган орол бўлиб, бу оролдан Сурия қирғоқлари яқинигача тўғри йўналиш бўйлаб бошқа порт жойлашмаган.
Мавзуга оид
19:45 / 12.03.2024
Аҳоли ва тадбиркорларнинг ёқилғи ва энергия нархлари қимматлашишидан хавотирлари кескин ошган
08:24 / 17.04.2023
G7 қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечишни тезлаштиришга келишиб олди
23:20 / 24.05.2021
Мальта ЕИда биринчи бўлиб коронавирусга қарши жамоавий иммунитетга эришган мамлакатга айланди
22:31 / 10.04.2021