Ўзбекистон | 00:35 / 29.10.2016
10845
2 дақиқада ўқилади

"Ўзагроэкспорт" хорижий давлатларда савдо уйлари очмоқда

"Ўзагроэкспорт" АЖ 2016 йил сентябрь-октябрида Россия ва Қозоғистонда 4 та савдо уйи очди. Бу ҳақда uzdaily.uz нашри хабар бермоқда

Компания барра ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулоти экспортини йўлга қўйиш учун хорижий давлатларда қўшма савдо уйлари яратиш бўйича иш олиб бормоқда.

Биринчи ҳафтада янги ташкил қилинган савдо уйларига 500 минг долларга яқин мева, сабзавот, полиз экинлари ва узум етказиб берилган. 

Мева-сабзавот маҳсулотини экспортга чиқариш, янги бозорларни топиш ва ўзлаштириш мақсадида компаниянинг вакиллари  Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё ва Форс кўрфази давлатларига жўнатилдилар.

Компания Ҳиндистон, БАА, Индонезия, Малайзия ва Шри-Ланки вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Амалий учрашувлар давомида хорижий компаниялар вакиллари билан 10 минг тонна ўзбек маҳсулоти етказиб бериш учун шартномалар тузилди.

Учрашув доирасида шунингдек узоқ муддатли шерикчилик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма савдо уйлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Мавзуга оид