Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг Кале шаҳрида муҳожир болалар иштирокида оммавий муштлашув юз берди
Фото: EPA
1 ноябрда кечки пайт Франциянинг шимолидаги Кале шаҳрида жойлашган муҳожирлар учун вақтинчалик лагерда болалар иштирокида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Муштлашувда 100 дан кўпроқ балоғатга етмаган муҳожир болалар иштирок этган. Муштлашув эритреялик ва афғонистонлик ўсмирлар ўртасида чиққан. Муштлашув вақтида жиддий қурбонлар бўлмаган, полиция вазиятга тезда аралашиб, муштлашувни бостирган.
Бу воқеадан кейин лагердаги навбатчи полициячилар ва жандармлар сонини оширишга қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каледаги ноқонуний яратилган лагер бузиб ташлана бошланганди. Бироқ ҳукумат у ерда балоғатга етмаган болалар учун бир нечта контейнерларни қолдирганди. 2 ноябрда болалар ихтисослаштирилган марказларга тарқатиб юборилишлари кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:21
Франция Россиянинг “соя флоти” танкерини қўйиб юборади
10:10 / 29.01.2026
Францияда Grinch танкерига нисбатан чеклов жорий этилди
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
09:32 / 26.01.2026