Қозоғистон АЭС қуриш режаси борасида якуний хулосага келди
Дунёда уран қазиб олиш бўйича биринчи ўринда турадиган Қозоғистон Республикаси яқин етти йилда ўзининг атом электрстанциясини қуришни режалаштирмаяпти. Бунга мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электроэнергиянинг талабдан кўплиги сабабдир, деган республика энергетика вазири Канат Бозумбаев.
Остона ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида АЭС қуриш режасини илгари суриб келди, бу борада Россиянинг “Росатом” ва Япониянинг Toshiba компаниялари билан дастлабки музокараларини ҳам олиб борди.
"Қозоғистонда электр энергияси борасида ёзда 5.000 мегаватт, қишки даврда кўпи билан 3.500 мегаватт атрофида профицит бор. Биз узоқ муддатли мувозанатни таъминладик. Яқин 7 йилда электр қуввати танқислиги кузатилмайди. Шу боисдан, янги қувватлар, жумладан АЭСни ҳам барпо этмаймиз", - деган вазир журналистларга.
Мамлакатдаги уран конларини “Казатомпром” давлат компанияси жаҳоннинг шу соҳадаги етакчи компанияси Areva ва Япониянинг Sumitomo Corp. компанияси билан бирга қўшма корхоналар воситасида ўзлаштиради.
“Казатомпром” шунингдек, ядро реакторлари ишлаб чиқарувчи Westinghouse Electric Co. компаниясининг 10 фоиз акцияларига ҳам эга. У Toshiba Corp. саноат гигантининг Америкадаги шахобчасидир.
2015 йилда Қозоғистонда уран қазиб олиш ҳажми 4,3 фоизгача ошиб, 23.800 тоннага етган. У жаҳон уран бозорининг 40 фоизидан ортиғини эгаллаган. Шундан 13000 тоннасини “Казатомпром” қазиб олган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024