Қирғизистон тоғларида икки кунни ёлғиз ўтказган 2 ёшли болакай топилди
1 ноябрда Қирғизистоннинг Лайлак тумани ички ишлар органларига 2 ёшли боланинг йўқолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Болакайни икки кундан сўнг тоғлардан ёлғиз ҳолда топишди. Бу ҳақида мамлакат ИИВ матбуот хизматида хабар берилган.
1 ноябрь куни она 2 ёшли ўғлини қариндошларига ташлаб, ўз ишлари бўйича кетган. Бола қариндошларининг уйида ўйнаб ўтирган. Тахминан соат 12ларда катта ёшли қариндошлар боланинг ўйнаётган жойида йўқлигини кўриб, уни қидира бошлашган. Қидирув фойда бермагач, улар ички ишлар органларига мурожаат қилишган.
Орган ходимлари дарҳол болани қидириш ишларини бошлаб юборишган. Милиционерлар болани кўчадан, қўшни маҳаллалардан қидиришган, бироқ топа олишмаган.
Қидирувнинг биринчи куни натижа бермагач, тунда ҳам давом эттирилган. Унга чегарачилар ҳам жалб этилган.
Эртасига қидирув ишлари янада кенгайтирилган. Тахминан соат 15ларда Адир-Тош номли ҳудудда, қишлоқдан 10 километрдан ортиқ радиусда оператив ходимлардан бири йўқолган болани қўшни тоғ ёнбағрида кўриб қолган.
Милиционерлар атрофни биноклда кузатаётганда узоқдан кичик нуқтани кўришган, бориб қарашса, болакай чарчаб, кучсиз ҳолда ётган бўлган. Қалпоғи ва пойабзалини йўқотиб қўйган. Болани дарҳол маҳаллий шифохонага етказишган.
Манбада таъкидланишича, ҳозир бола ота-онаси билан бирга.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024