Жаҳон | 12:10 / 06.11.2016
10675
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: 40 млн дан кўпроқ америкаликлар муддатдан аввалги президентлик сайловларида овоз бериб бўлишди

Фото: AP

АҚШнинг 50 штатидан 48 штатида 40 млн дан кўпроқ америкаликлар муддатдан аввалги президентлик сайловларида овоз бериб бўлишди. Бу 2012 йилдаги кўрсаткичдан анчагина кўпроқни ташкил қилган, деб хабар бермоқда Associated Press.

Агентлик шунингдек Kantar Media консалтинг фирмаси маълумотларини келтириб ўтди: унга кўра, АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг сайловолди ташвиқоти ва телевидение орқали реклама харажатлари 267 млн долларга етган. Унинг асосий рақиби Дональд Трампнинг харажатлари эса анчагина камроқни – 93 млн долларни ташкил қилган.

Трамп сайлов штабининг маълум қилишича, Трамп октябрда кўнгилли хайр-эхсонлар кўринишида сайловолди мақсадлари учун 100 млн доллардан кўпроқ маблағ жалб қила олган. Бу миқдор сентябрдагидан 15 фоиз кўпроқ бўлган.

Унинг рақиби Хиллари Клинтон кўнгилли хайр-эҳсонлар кўринишида 53 млн доллар йиға олган. 

8 ноябрдаги сайловларда америкаликлар АҚШнинг янги президенти ва вице-президентидан ташқари, Конгресснинг қуйи палатасининг бутун таркиби ва Сенатининг учдан бир қисмини, 12 та штат губернатори ва бир қатор шаҳарлар мэрларини қайта сайлашлари керак бўлади.

Мавзуга оид