Жаҳон | 16:57 / 08.11.2016
14651
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Саакашвилининг истеъфосига муносабатини билдирди
Украина президенти Петро Порошенконинг ҳисоблашича, Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Михаил Саакашвили истеъфога чиқиш орқали мамлакатни қўллаб-қувватлашини кўрсатди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.
«Биз демократик давлатмиз. У эса мухолифатчи сифатида сиёсий кампания бошлади...», — деган у.
Порошенко қайд этиб ўтганки, Украинага бир қанча грузин арбоблар ислоҳотлар амалга оширилиши учун таклиф этилган. У таклиф этилганлардан бир қанчаси ҳукуматда муваффақият билан иш олиб бораётганини таъкидлаган.
Бундан олдинроқ Михаил Саакашвили ўз лавозимидан истеъфога кетишига изоҳ бера туриб, Порошенкони маҳаллий кланларга ҳомийлик қилишда айблаганди.
Мавзуга оид
18:48 / 02.02.2020
Саакашвили Украина бешта давлатга бўлиниб кетиши мумкинлигини айтди
17:28 / 11.06.2019
Зеленский Порошенконинг бир нечта фармонини бекор қилди
19:10 / 09.06.2019
Порошенко Украина бош вазири бўлишга тайёрлигини билдирди
22:13 / 27.05.2019