Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украина бешта давлатга бўлиниб кетиши мумкинлигини айтди
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина бир нечта кичик давлатларга бўлиниб кетиши мумкинлигини айтди.
Фото: РИА Новости / Стрингер
У Киев сиёсий тизимни тўғрилаши зарурлигини, акс ҳолда давлат яхлитлигига путур етиши мумкинлигини таъкидлади.
"Нафақат ўғрилар, балки айирмачилик бўлади, Украина ҳақиқатан ҳам парчаланиб кетади", - деди Саакашвили "112" телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг турли қисмларидаги маҳаллий олигархларнинг "пуллари кўпайган ва хусусий армиялари катталашган".
"Бу одамлар шунчаки ҳеч қаерга кетмайди, улар Украина яна бешта "украина"га айланиши учун замин тайёрламоқда", - деди у.
Михаил Саакашвили 2013 йилда Грузияни тарк этган. 2015 йилда Украина фуқаролигини олган ва Одесса области губернатори бўлган. Аммо 2016 йил ноябрда Пётр Порошенко уни лавозимидан бўшатиб юборган.
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026