Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия полицияси Петербургдан Тошкентга кетаётган автобус иштирокидаги ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғади
Россия ҳуқуқ-тартибот муассасалари Саратов вилоятининг Татишев туманида Ўзбекистоннинг 16 нафар фуқароси жабр кўрган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрда Тамбов-Саратов автомобиль йўлида, Татишев туманидаги Садовка қишлоғи яқинида Санкт-Петербург-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Yutong йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
"Ичида йўловчилар бўлган Yutong автобуси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида автобус йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Оқибатда 1974 йилда туғилган йўловчилардан бирининг саломатлигига оғир шикаст етказилган. Жабрланувчи айни вақтда шифохонада қолмоқда", дейилди Саратов вилояти прокуратураси берган хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан Россия ички ишлар вазирлигининг Татишев тумани тергов бўлими томонидан "инсон саломатлигига оғир шикаст етказишга олиб келган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши" моддасида кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Айни вақтда тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026