Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиядаги пиво заводида аммиак буғидан 23 киши заҳарланди
Carlsberg компаниясининг Буюк Британиядаги заводида аммиак сизиб чиқиши оқибатида бир киши вафот этди ва яна 22 киши турли даражада заҳарланди. Бу ҳақда BBC News хабар берган.
Бу ҳодиса Нортҳемптон (Нортҳемптоншир графлиги) шаҳрида чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:30да (Тошкент вақти билан соат 17:30) рўй берган. Воқеа жойига қутқарувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ва шифокорлар етиб келган, заводдаги ишчилар эвакуация қилинган.
Ишчилардан бири, 40 ёшли ходимнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Яна 22 киши, жумладан корхонанинг 11 ишчиси, 9 нафар ўт ўчирувчи ҳамда 2 полициячи шифохонага олиб борилган. Улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилган.
«Графлик полицияси махсус хизматлар билан ҳамкорликда ҳодиса бўйича текширувлар олиб бормоқда», — дея полиция вакили сўзларини келтирган The Guardian.
Мавзуга оид
07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
08:49 / 26.12.2022
Сербия жануби-шарқида аммиак сизиб чиқиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди
21:23 / 25.11.2022