ОАВ: ЕИ Шенген ҳудудига кириш учун электрон визалар тизимини жорий қилмоқчи
Европа Иттифоқи Шенген ҳудудига кирмоқчи бўлган ЕИ фуқаролари бўлмаганларга электрон визалар тизимини киритмоқчи. Бу тизим Европа Иттифоқи билан визасиз тартиб ҳақидаги келишувга эга бўлган барча давлатлар фуқароларига сафар ҳақида хабардор қилиш ва бунинг учун ҳақ тўлашга мажбур қилади. Бу ҳақда Die Welt нашри ўз таҳририятига келиб тушган, ЕИнинг ички ишлар, миграция қа фуқаролик масалалари бўйича комиссари Димитрис Аврамопулос муаллифлигидаги ҳужжатга иқтибос келтирган ҳолда хабар ёзган.
"Европа Иттифоқи чегараларида рўйхатга олиш ва ҳисоб юритиш тизими (ETIAS) учинчи давлатларнинг визага эҳтиёж сезмаган фуқароларининг чегарани кесиб ўтишини назорат қилиш учун мўлжалланган чоралардан бири бўлади. Тизим ЕИ давлатлари ҳудудида бўлган у ёки бу шахс ноқонуний иммиграция, хавфсизлик ёки жамоатчилик саломатлигини қўриқлашга хавф солмаётганини аниқлашга имкон беради", деб айтилмоқда ҳужжатда.
Аврамопулус режасига кўра, ETIAS "Европа Иттифоқи ташқи чегараларини назорат қилишдаги етишмаётган бўғин" бўлиши керак, чунки ўзида иттифоқнинг хавфсизлик сиёсати ва миграция сиёсатини бирлаштиради", деб айтилган ҳужжатда.
Режага кўра, ҳужжатнинг олиниши 10 дақиқадан кўп вақт олмаслиги керак. Бунда одатдаги шахсий маълумотлар ва яшаш манзили ҳақидаги ахборотдан ташқари, саломатлик, судланганлик, депортациялар ва ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида бўлганлик ҳақидаги маълумотлар сўралади. Бу маълумотлар қайта ишланиши вақтида Европа бошқармаларининг, мисол учун Европолнинг (Европа полицияси), кўплаб базаларига кириши мумкин бўлиши керак.
Таъкидланишича, тизим Франция ва Бельгиядаги терактлардан кейин бундай ҳужумларни келажакда бартараф этиш мақсадида яратила бошланган.
Янги тизим биринчи навбатда британияликлар, ЕИ визасиз тартиб олиб борадиган давлатлар фуқароларига тегишли бўлади. Сентябрдаёқ The Guardian нашри Еврокомиссия Буюк Британия фуқароларини Шенген ҳудуди давлатларига жўнаши олдидан электрон виза олиш ва бунга 14 доллар ҳақ тўлашга мажбурлаб қўйиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Лондон ЕИ таркибидан чиққандан кейин Туманли альбионнинг ЕИда дам олиш ёки бизнес юритишни истовчи миллионлаб фуқаролари ETIAS’да рўйхатдан ўтиб, бунинг учун ҳақ тўлашлари керак бўлади.
Мавзуга оид
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024