Ҳар йил бизга мода оламининг янгидан-янги чизгиларини олиб келади. Янги ранг ва чизиқлар, енгил шаббода каби ҳаётимизга елиб киради: уларга ҳар ерда — гардеробимизда, кўчада, телеэкранларда ва интернет оламида дуч келамиз. Биз эса бу ҳолатга ўзгача ёндашамиз ва хонадонимиз кўриниши туйғуларимиз ҳамда кайфиятимиз билан уйғунлик ҳосил қилишини дилдан истаймиз. Уйнинг ички қиёфасини яна ҳам замонавий ва гўзал қилиш учун баъзан замонавий мода талабларига жавоб бера оладиган янги гилам ёйишнинг ўзи кифоя қилади.


Bazaar Carpet гилам дўконларида Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Германия ва бошқа давлатларнинг жаҳонга машҳур энг яхши брендлари томонидан ишлаб чиқилган гиламлар ва гилам қопламаларининг янги тўплами тақдим этилмоқда. Ишлаб чиқариш усули ўзига хос ҳисобланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган мерос саналади. Айнан шундай усулда тақдим этилаётган, турли ўлчам ва кўринишларга эга ўн мингдан ортиқ гиламлар орасидан хонадонингиз учун энг муносибини топишингиз мумкин!


Bazaar Carpet гилам дўконлари Ўзбекистон бозори мижозлари учун 10 йилдан кўпроқ вақт давомида хизмат кўрсатиб келмоқда. Шу давр давомида ҳар бир ходим мазкур соҳада кўп йиллик тажриба ва маҳоратга эга бўлиб шаклланди ва уйингиз қиёфаси учун энг муносиб гилам танлашда самимий ёрдамчи бўла оладилар.


Бундан ташқари, дўкон мутахассислари сизга гиламни қай йўл билан тоза сақлаш ва асраш бўйича ўз маслаҳатларини аямайдилар. Ажойиб қўшимча сифатида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Bazaar Carpet дўконларининг барчасида буюртмачи манзилига бориб, гиламларни ўлчаб бериш хизмати ҳам мавжуд.



















