Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея прокуратураси Samsung вице-президентини сўроқ қилди
Иллюстратив сурат
Жанубий Корея прокуратураси Samsung компаниясининг стратегик режалаштириш Департаменти раҳбари Чан Чжун Гини сўроқ қилди. У Корея республикаси президенти Пак Кин Хе атрофидаги коррупция можаросига саволларга жавоб берган, деб хабар қилмоқда "Ёнхап" агентлиги.
Чан Чжун Ги Сеул прокуратурасига келиб, Чхве Сун Силь иши бўйича кўрсатмалар берган.
Чхве Сун Силь - президент Пак Кин Хенинг 40 йилдан кўпроқ вақтдан бери яқин дугонаси ҳисобланади. У ўз таъсири ва обрўсидан фойдаланган ҳолда, мамлакатдаги йирик корпорацияларни ўзининг бошқарувидаги иккита хайрия жамғармасига кўпмиллион долларли пул ўтказишга мажбур қилганликда гумон қилинмоқда. У шунингдек, бошқа коррупция тузилмаларини ташкил этган бўлиши мумкин.
Прокуратура маълумотларига кўра, пул ўтказган компаниялар орасида Samsung компанияси ҳам бўлиб, у Чхве Сун Силь жамғармаларига 20 млн долларга яқин маблағ ўтказган, бундан ташқари, Чхве Сун Силнинг Германиядаги фирмасига 3 млн доллар ўтказган.
Мавзуга оид
12:31
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
21:00 / 25.02.2026