Ўзбекистон | 17:08 / 18.11.2016
23717
3 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Туркия йирик имкониятларга эга ва дунё миқёсида катта ҳурмат қозонган давлат

Фото: Tccb.gov.tr

Ўзбекистонга 2 кунлик ташриф билан келган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўртасида Самарқанд шаҳридаги қароргоҳда юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Қарийб 3 соат вақт давом этган учрашув вақтида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида гапирди ва Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон раҳбари сифатидаги илк ташрифини Туркияга амалга оширишидан мамнун бўлишини айтиб ўтди.

Унинг сўзларидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугуни ва истиқболи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат учун шахсан ташриф буюриб, марҳумнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирганингиз учун раҳмат. Ислом Каримов бугунги Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк каби мустақил Ўзбекистоннинг бунёдкори эди.

Туркия биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган давлат саналади. Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз», - дея қайд этган Мирзиёев. 

Ўзбекистон бош вазири бугун Туркия йирик имкониятларга эга ва дунё миқёсида катта ҳурмат қозонган давлат эканини айтиб ўтган.

«Ўзбек ва турк халқлари дин, тил, тарих ва маданий жиҳатдан бир-бирига жуда яқин. Туркия айни вақтда йирик имкониятларга эга ва дунё миқёсида катта ҳурмат қозонган давлат. Сиз сиёсат ва ҳаётда катта тажрибага эга раҳбарсиз. Туркия сизнинг бошқарувингизда улкан муваффақиятларга эришди. Турк халқининг сизга бўлган туганмас муҳаббати мени ҳам ҳайрон қолдирди. Бу биз ўгитга айланди. 2023 йилда Туркияни дунёнинг ривожланган давлатлар ўнталигига киритиш дастурингиз ҳурматга лойиқ, албатта», деган бош вазир.

Шундан сўнг икки мамлакат раҳбари Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Абдулазиз Комилов ҳамда Мавлуд Човушўғли иштирокида музокаралар бошлаган.

Мавзуга оид