12:16 / 21.11.2016
7871

Ўзбекистонда ўтган тўққиз ойда ташилган йўловчилар сонига ойдинлик киритилди

Фото: Railway.uz

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси республика ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг тўққиз ойига оид ҳисоботини эълон қилди. Хусусан, 2016 йилнинг январь-сентябрь ойида Ўзбекистон транспорт соҳасининг барча турларида 1173,8 млн тонна юк ташилган ва бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 4,8 фоизга кўп демакдир. Шу билан бирга юк айланмаси 67,0 млрд тоннани ташкил этди ёки 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,7 фоизга ошган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати. 

Умумий ташилган юклар ҳажмида автомобиль транспорти улуши 91,8 фоизни (1077,3 млн тонна), темир йўл транспорти улуши 4,3 фоизни (50,8 млн тонна), қувур йўли транспортининг улуши 3,9 фоизни (45,7 млн тонна) ташкил қилди.

Юк айланмаси таркибида автомобил транспортининг улуши 37,3 фоизни, қувур йўли транспортининг улуши 36,5 фоизни, темир йўл транспортининг улуши 26,1 фоизни ташкил этади. Ҳисобот даврида транспортнинг барча турларида 5 666,4 млн йўловчи ташилди ва 2015 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 4 фоизга ошган. Йўловчи айланмаси 79,5 млрд йўловчи/кмга тенг бўлган ва 4,1 фоизга кўпайгани таъкидланмоқда.

Йўловчиларни ташишдаги энг катта улуш, яъни 99 фоизи автомобил транспортига тўғри келади, йўловчи айланмасида унинг улуши 89,5 фоизга тенг бўлган.

Темир йўл транспортида жўнатилган йўловчилар сони 15,5 млн. кишини ташкил этди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,0 фоизга ўсди, йўловчи айланмаси 2016 йилнинг январь-сентябрида 2,9 фоизга ошди ва 2 954,7 млн йўловчи/кмни ташкил этди.
 

Top