Жаҳон | 10:01 / 22.11.2016
4438
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти ўз фуқароларини Европада терактлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Фото: WJS

АҚШ Давлат департаменти ўз фуқароларини бутун Европа бўйлаб терактлар бўлиши мумкинлигидан расман огоҳлантирди.

"Ишончли маълумотларга кўра, ИШИД, "Ал-Қоида" ва уларнинг иттифоқдошлари курорт мавсуми бошланиши ва у билан боғлиқ ҳодисаларга урғу берган ҳолда Европада терактлар содир этишни режалаштиришни давом эттирмоқда", дейилган хабарда.

АҚШ Давлат департаменти фикрича, террорчилар ўз қабиҳликларини амалга оширишда турли тактикадан фойдаланиши, жумладан ноодатий қурол турларини қўллаши мумкин. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид