Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
Россия ҳукумати мамлакат президенти Владимир Путинга Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишувни имзолашни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия ҳуқуқий ахборот интернет-порталида маълум қилинган.
"Россия Федерацияси ҳукумати қарор қилади: Россия мудофаа вазирлиги томонидан тақдим қилинган ва Россия ташқи ишлар вазири ва ижрочилик ҳокимиятининг бошқа манфаатдор федерал органлари билан келишилган ҳамда аввалдан Ўзбекистон билан кўриб чиқилган, Россия ва Ўзбекистон ўртасида харбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишув маъқуллансин. Россия президентига бу келишувни имзолаш таклифи берилсин", деб айтилди Россия ҳукуматининг 2016 йил 18 ноябрдаги қарорида.
Келишувнинг мақсадлари ҳарбий-техник соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш; қурол ва ҳарбий техниканинг истиқболли намуналари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш; қуролли кучлар, ҳарбий бўлинмалар, ҳуқуқ-тартибот муассасалари ва махсус органларнинг манфаати йўлида ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва утиллаштириш соҳасида илмий-техник ва ишлаб чиқариш-технологик салоҳиятларни қўллаб-қувватлаш; мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашдан иборат.
Келишув ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги дастурларни яратиш, томонларнинг ваколатли идоралари ва ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, ҳарбий-техник ҳамкорликнинг аниқ масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва мутахассисларни таклиф қилиш билан амалга оширилиши мумкин.
Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати ва Ўзбекистон мудофаа вазирлиги келишувни амалга ошириш бўйича ваколатли идоралар этиб тайинланди.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
21:00 / 07.10.2024