Жаҳон | 18:12 / 29.11.2016
7189
2 дақиқада ўқилади

Филиппин президентининг 7 нафар қўриқчиси бомба портлашидан жабр кўрди

Фото: EPA

Филиппин президенти Родриго Дутертени қўриқловчи 7 нафар хавфсизлик хизмати ходими ва 2 нафар ҳарбий сешанба куни, яъни давлат раҳбарининг бу ерга келишидан бир кун аввал  мамлакат жанубида бомба портлаши натижасида жабрланган. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди

Миллий хавфсизлик вазири Дельфин Лорензананинг маълум қилишича, президентнинг қўшимча қўриқчилари бўлган юк машинаси ёнида қўлбола портлаш мосламаси ишга тушган. Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар тезкорлик билан шифохонага етказилган. 

Хабарда айтилишича, юк машинасининг автоколоннаси таркибида президент "пул"идаги (давлат раҳбари фаолиятини ёритувчи) журналистлар ҳам ҳаракатланаётган бўлган, лекин уларнинг ҳеч бирига зиён етмаган.

Дутерте жанубий Минданао оролида радикал исломий айирмачиларга қарши жанг олиб бораётган ҳукумат ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат жанубига йўл олди. Манил маъмуриятидан хабар беришларича, президентнинг содир бўлган воқеа туфайли ишчи сафарини узиб қўйиш нияти йўқ.

"Менга сафарни кечиктиришни маслаҳат қилишди, бироқ мен бундай қилмоқчи эмасман. Агар имкон бўлса, биз ҳам ўша йўналиш бўйича ҳаракатланамиз ва эҳтимол, у ерда кичик тўқнашув юз берар... тажриба алмашармидик", - деди Дутерте. 

Сўнгги маълумотларга кўра, давлат раҳбарига тахминан 50 киши ҳамроҳлик қилган. Йўлда қўлбола портлаш мосламаси ишга тушган ва кортеж автомат қуролдан нишонга олинган. 

Мавзуга оид