Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карякин шахмат тожи учун учрашувдаги мағлубиятига изоҳ берди
Фото: Reuters
Россиялик шахмат устаси Сергей Карякин шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун норвегиялик Магнус Карлсенга қарши учрашувдаги мағлубиятига изоҳ берди.
"Ростини айтсам, мен бугун яхши ўйнай олмадим. Барча партияларда ёмонроқ кўриндим. Классик шахматдан кейин тезкор шахмат ўйнаш оғир бўлди.
Умуман олганда, барчаси унча ёмон бўлмади. Умид қиламанки, мен номзодлар мусобақаси орқали яна шахмат тожи учун курашиш ҳуқуқини оламан", деб интервью берди Карякин тай-брейкдан сўнг Норвегия телевидениесига.
Тай-брейк амалдаги жаҳон чемпиони Карлсеннинг ғалабаси билан якунланди ва у чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолди
4 та партиядан иборат тезкор шахматдан кейин умумий ҳисоб 9-7 бўлди. Тай-брейк 4,5 соатдан кўпроқ давом этди.
Мавзуга оид
17:05 / 13.04.2026
«Балки Counter-Strike ҳам ўйнарман» – Синдоров дам олиш кунини қандай ўтказиши ҳақида
18:36 / 12.04.2026
Синдоров Накамура билан дуранг қайд этди ва чемпионликка яқинлашди
22:55 / 11.04.2026
Синдоров Каруана билан дуранг ўйнади. У 2 очколик фарқ билан пешқадамликда давом этмоқда
19:28 / 11.04.2026